Қадри баланд устозим!

Самарқанд ветеринария медицинаси институтида 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан ана шу шиор остида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда 450 нафарга яқин профессор-ўқитувчилар фаолият кўрсатаётган олийгоҳда ветеринария ва чорвачилик соҳаси учун замонавий билимга эга олий маълумотли кадрлар тайёрланаётгани, хорижий   давлатларнинг илғор тажрибалари, инновацион ғоялар ва технологиялар таълим тизимининг барча жабҳаларига татбиқ этилаётгани эътироф этилди.

Самарали меҳнат қилиб, таълим соҳасидаги ислоҳотларни амалиётда қўллаб келаётган бир гуруҳ профессор-ўқитувчилар ва мураббийлар институтнинг фаҳрий ёрлиқлари, ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Гулчеҳра БЕРДИЁРОВА.