Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Қашқадарё вилоятига янги раҳбарлар тайинланди: Бир қатор туман ва шаҳар ҳокимлари ишдан олинди

Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Эркабай Таджиев Қашқадарё вилояти прокурори этиб тайинланди.

Шуҳрат Сотиболдиев Вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Азамат Бозоров эса вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Қарши шаҳри, Чироқчи ва Миришкор туманлари ҳокимлари масъулиятсизлиги сабаб, шунингдек, Китоб туман ҳокими соғлиги ёмонлашганлиги сабаб ўз аризасига биноан вазифасидан озод этилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.