Қашқадарёда коронавирусга чалинган опа-сингил бутунлай соғайди
- 24.04.2020 10:44
- 80
- COVID-19
Вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан коронавирус инфекциясига чалинган навбатдаги 2 нафар бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди, деб хабар берди ССВ матбуот хизмати.
Тузалганлар Чироқчи туманида яшовчи опа-сингиллар бўлиб, каттаси 16 ёшда бўлса, кичиги 11 ёшда.
Улар коронавирус инфекциясига чалинган укаси билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган.
Айни пайтга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами 563 нафар бемор тўлиқ соғайди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа