Қашқадарёда тўқнашув сабаб иккита "Damas" ёнган

Бугун, 25 сентябрь куни соат 08:00ларда Қарши тумани Хонобод қишлоғини кесиб ўтувчи 4П-79 - “Қарши-Чим-Чироқчи-Шаҳрисабз” автомобиль йўлининг 10-километрида мудҳиш йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Қарши тумани Хонобод қишлоғида яшовчи Қаландаров Акмал Фахриддин ўғли бошқарувида бўлган "Damas" русумли, 70 L 713 GA давлат рақамли автомашина рўпарасидан ҳаракатланиб келаётган, ҳайдовчи Эргашев Ҳасан Асқар ўғли бошқарувида бўлган "Damas" русумли, 70 Q 347 JA давлат рақамли автомашинаси билан туқнашиб кетган. Тўқнашув натижасида юзага келган ёнғин сабаб автомашиналар ёнган.
Ушбу мудҳиш ҳодиса оқибати 5 нафар фуқаро ҳаётдан кўз юмди. 4 нафар фуқаро омон қолган.
Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича жиноят кодексининг 266-модда 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.