Қатъият учун мукофотга “Hundai” машинаси
69 ёшли Жанубий кореялик аёл Чха Са Сун 2010 йилда ҳайдовчилик гувоҳномаси олди. Гап шундаки, бунинг учун 2005 йилда киришган эди. Аммо имтиҳонининг назарий қисмини топшириш учун қайта-қайта 950 марта уринишга тўғри келди.
Бу қатъияти туфайли аёл миллий қаҳрамонга айланди. “Hundai” компанияси эса унга машина совға қилди.
“Ҳаёт” журналининг ҳаёти
1936 йилда биринчи сони чиққан Life (“Ҳаёт”) журнали фаолиятини “Ҳаёт бошланди!” сарлавҳаси остида янги туғилган Жорж Стори номли бола сурати билан бошлаган эди.
Шундан кейин журнал ҳаётидан у қандай вояга етди, уйланди, фарзандлар кўрди, мавқега эришди, очерклар бериб борди. 2000 йил март ойида журнал тез орада ёпилишини маълум қилди. Тасодифни қарангки, бир ойдан кейин Жорж Стори 64 ёшида вафот этди. Журналнинг сўнгuи сони “Ҳаёт туғади” сарлавҳа остида чиқди.
11 ёшли дароз
Хитойда сайёрамиздаги энг баланд бўйли қиз яшайди. 6-синфда ўқиётган Чжан Цзиюнинг бўйи 2 метр 8 сантиметр – АҚШ баскетбол ассоциациясида ўйнаётган кўпчилик баскетболчилардан баланд.
Тенгдошлари орасида яққол кўзга ташланадиган қиз, "баскетболчи" Чжаннинг бўйчанлиги уларга ҳеч қандай ташвиш туғдираётгани йўқ.
Тоғаймурод Шомуродов тайёрлади.