Қидирувга берилган уч “зўравон” йигитларнинг иккитаси ушланди

Instagram ижтимоий тармоғининг Greenrapoff номли фойдаланувчиси саҳифасидан тарқатилган видео ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

Унда 3 нафар номаълум шахс жонли мулоқотда интернет фойдаланувчиларига нисбатан ҳақоратли сўзлар ишлатаётганлиги акс этган.

ИИВ ушбу уч йигитни қидирувга бергани ҳақида хабар берган эдик.

Тошкент вилояти ИИББ хабарига кўра, тезкор суриштирув ишларида ушбу шахслар Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида яшовчи, 2000 йилда туғилган Шоҳжаҳон А. ва 1999 йилда туғилган Жамшид Ҳ.лар эканлиги аниқланиб ушланган. Видеодаги ҳолат шу йилнинг январ ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган.

Ушбу шахслар билан ИИББда профилактик суҳбат ўтказилиб, хатти-ҳаракатлари юзасидан қонуний чора кўриш учун тўпланган ҳужжатлар тегишлилиги бўйича Тошкент шаҳар ИИОга юборилган.