Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Қимматга тушган космик парвозлар

Инсоният космосни забт этиши қурбонларсиз кечгани йўқ. Бортида одам бўлган Россия космик кемалари ўз тарихида космонавтларни тайёрлаш ва учиришда беш фожиани бошдан кечирди. Улардан энг даҳшатлиси 1971 йил 30 июнда рўй берди. “Союз-11” космик кемаси экипажи Владислав Волков, Георгий Добровольский ва Виктор Пацаев Ерга жонсиз қайтдилар. Афсуски, бу яккаю ягона фожиа эмасди. 1967 йилда АҚШда Ердаги машғулотда экипаж – Вирджил Гриссом, Эдвард Уайт ва Рожер Чаффи симлар туташувидан чиққан ёнғинда тириклайин ёниб кетишди.

Ўша йили СССРда Ерга қайтишда космонавт Владимир Коморов қўнишда ерга урилиб ҳалок бўлди.

1986 йилда АҚШда “Челленжер” космик кемаси парвоздан кўп ўтмай портлаб кетди. 7 киши ҳалок бўлди. 2003 йилда Шател “Колумбия” АҚШда учгандан кейин атмосферада ёниб кетди. 7 киши ҳалок бўлди.

Аммо бу фожиалар инсониятни бепоён коинотга ўзга сайёралар – Ой, Марсга парвоз қилиб, уларни тезроқ эгаллаб олиш фикридан қайтара олгани йўқ, деб ёзади “Мир новостей” (2021 й., 26-сон) ҳафтаномаси. Эндиликда бу пойгага Хитой, Ҳиндистон, Корея давлатлари ҳам фаол қўшилишмоқда.

Т.Шомуродов тайёрлади.