Қирғизистондан хат: Урушда қатнашган бобомнинг қаерда дафн этилганини Самарқандда билдим
Маросим мен бобомни, яъни 148-ўқчи дивизиясининг 496-ўқчи полки жангчисини қидирган жойда бошланди. Бобомнинг шу ерда дафн этилганини Самарқанд вилояти мемориал тахтасидан топгандим ва Россиянинг Қирғизистондаги элчихонаси ҳамда Қирғизистоннинг «Наша Победа – Биздин Жениш» қидирув ҳаракатидан маълумотга аниқлик киритишни сўрагандим.
Қидирувчилар Большеколчевскда дафн этилганлар номлари ёзилган ёдгорликнинг суратини излашди ва унда битта менинг бобом Халил Мусиновнинг исм-шарифигина ёзилганини аниқлашди. Ҳужжатларда эса унинг сафдошларидан яна 28 жангчининг номлари қайд этилганди.
Вожова (Атяевка)да расман қайта дафн қилингунга қадар ёдгорликда 60 жангчининг номи қайд этилган бўлса, энди улар 119 нафарга етди. Рўйхатда қайд этилганлардан 3 киши урушдан тирик қайтган. Улардан 2 жангчи Ўзбекистондан, 1 киши Рязань областидан.
Мен нафақат бобом, балки қолган 28 нафар собиқ жангчилар учун ҳам ёдгорлик лавҳаси тайёрладим ва уларни кенг жамоатчилик иштирокида ўрнатдик.
Орлов области Кромск районини душмандан озод қилишда ҳалок бўлганлар хотирасини ёд этиб ош тортдик.
Халқ қаҳрамонлари қабрини топишда ёрдам берган барча қидирувчиларга оилам номидан миннатдорлик билдираман.
Комил РАШИДОВ,
Ўзбекистоннинг Қирғизистон Республикасидаги элчиси.