Қирғизистонда рус тилини расмий мақомдан маҳрум этиш таклиф қилинди
- 27.11.2020 09:00
- 102
- Хориж
Қирғизистоннинг Конституция кенгашида рус тилини расмий мақомдан маҳрум этиш таклиф қилинди. Бу ҳақда 24.kg хабар берди.
Кенгаш аъзоси, жамоат арбоби Садирдин Торалиев қирғиз тилини расмий тил мақомида қолдиришни, “қолган тилларни эса бошқа қонунлар билан ривожлантиришни” таклиф қилди.
“Рус тилининг мақоми расмий. Биз унга ўрганиб қолганмиз ва боғланган ит каби у билан биргамиз. Бундай бўлиши керак эмас”, деди у.
Торалиевнинг сўзларига кўра, ёшлар қирғиз тилида сўзлашмай қўйган. Ҳеч ким қирғиз тилини ўрганмаяпти. Сабаби бунга эҳтиёж йўқ, ўша эҳтиёжни барпо этиш зарур. Фақат шундагина барча қирғиз тилини ўрганишни ва қирғизча сўзлашишни бошлайди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Институтда янги талабалар турар жойи очилди
- 3 соат аввал
- Таълим
Россиянинг "Ozon"ига ҳужум, қурбонлар бор
- Бугун, 15:42
- Хориж