Қирғизистонда сайёҳлик объектлари ва болалар боғчалари фаолияти қайта йўлга қуйилади
- 30.05.2020 09:01
- 50
- Хориж
Коронавирус пандемияси туфайли ёпилган сайёҳлик объектлари ва болалар боғчалари фаолияти июнь ойидан бошлаб қайта тикланади. Бу ҳақда 29 май куни Қирғизистон коронавирусга қарши курашиш штаби вакили РИА Новости нашрига хабар қилди.
“1 июнь санасидан эътиборан аҳоли истеъмоли маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхоналари, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш ташкилотлари, реклама агентликлари ва туризм объектлари ўз фаолиятларини қайта тиклайдилар”, дея таъкидлади штаб вакили.
Шунингдек, унинг сўзларига кўра, мактабгача таълим объектлари фаолияти 5 июндан бошлаб қайта тикланади.
Теглар:
Қирғизистон