Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Қирғизистонда янги парламент сайловлари ўтказилиш санаси маълум бўлди

Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси янги парламент сайловлари ўтказиш санасини жорий йилнинг 20 декабрь кунига белгилади. Бу ҳақда 21 октябрь куни РИА Новости нашрига комиссия вакили маълум қилди.

“Марказий сайлов комиссияси бир овоздан янги парламент сайловлари 20 декабрь куни ўтказилишини тасдиқлади”, деди комиссия вакили.

Унинг сўзларига кўра, 21 октябрдан бошлаб сайловларга тайёргарлик бошланади.

Эслатиб ўтамиз, ўтказилган навбатдаги паламент сайловларидан сўнг 5 октябрь куни Қирғизистонда оммавий тартибсизликлар бошланди. Орадан бир муддат вақт ўтиб, мамлакат марказий сайлов комиссияси сайлов натижаларини бекор қилди.