Қобул аэропортидаги теракт қурбонлари сони 100 кишидан ошди
Афғонистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига таяниб Wall Street Journal хабар беришича, Қобул аэропортида террористлар уюштирган портлашлар умумий сони, жумладан АҚШ ҳарбийлари қурбонлари сони 100 нафардан ошди, 1 300 кишидан зиёд жароҳатланди.
Газетанинг таъкидлашича, ҳужум оқибатида камида 90 афғон фуқароси, шунингдек Пентагон маълумотларига кўра, 13 америкалик аскар ҳалок бўлган.
Оммавий ахборот воситаларининг хабарларига кўра, кеча, 26 август куни Қобул аэропорти яқинида иккита портлаш, улардан бири чет элликлар, жумладан Британия ва АҚШ фуқаролари йиғилган "Барон" меҳмонхонаси яқинида содир бўлди. Биринчи портлаш худкуш террорчи томонидан амалга оширилган, кейин машина ўрнатилган мина портлаган.
Оммавий ахборот воситалари "ИГ" баёнотига таяниб, бу гуруҳ аэропортга қилинган ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олганини хабар қилди. АҚШ бу ҳужумларда «Вилоят Хуросон»нинг алоқаси бор деб ҳисоблайди.
АҚШ президенти Жо Байден "Вилоят Хуросон" раҳбарлари ва нишонларига зарба бериш тўғрисида буйруқ берди. Ва ҳужумда айбдорлар топилиб, жазоланишига ишонтирди.
Афғонистонда ҳукумат ўзгариши
Америка контингенти чиқиб кетиши фонида «Толибон» ҳужум бошлади ва барча йирик шаҳарларни босиб олди ҳамда йигирма йиллик уруш тугаганини эълон қилди. Энди давлатни бошқариш механизми масаласи ҳал қилинмоқда. Янги ҳукуматга яқин манбанинг айтишича, улар 12 кишидан иборат кенгаш бўлади.
«Толибон»га қаршилик кўрсатишнинг ягона ўчоғи - Панжшир вилояти бўлиб қолмоқда, у ерда Аҳмад Маъсуд бошчилигидаги қўшинлар жойлашган.
Чет элликлар ва улар билан ҳамкорлик қилган маҳаллий аҳолини эвакуация қилиш Афғонистон пойтахтидаги аэропорт орқали давом этмоқда.