Қонунийликни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш бўйича доимий комиссия ташкил этилди
- 01.07.2019 17:13
- 201
- Сиёсат
Бугун халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг олтмиш тўртинчи сессияси бўлиб ўтди.
Унда Кенгашнинг Қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича доимий комиссия негизида Қонунийликни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш бўйича доимий комиссия ташкил этилди.
20-Халқабод сайлов округидан депутат Толиббой Эшманов номзоди комиссия раислигига, 31-Лойиш сайлов округидан депутат Султон Аҳмедов номзоди комиссия котиблигига тасдиқланди.
Шунингдек, 36-Пайариқ сайлов округидан депутат Бахтиёр Хўжаёров, 13-Килдон сайлов округидан депутат Фарид Бурхонов, 19-Иштихон сайлов округидан депутат Бахтиёр Эргашев, 59-Жўш сайлов округидан депутат Абдуҳаким Мардиев, 56-Жозмон сайлов округидан депутат Моҳира Ўтаева номзоди комиссия аъзолари этиб сайланди.
(Сессия тафсилотлари билан кейинроқ танишасиз)
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Матонат ва ирода тимсоли
- Кеча, 21:11
- Спорт
Бекорчи ёшлар бўлмайди
- Кеча, 21:00
- Ўзбекистон
Имконият бор, натижа ва масъулият-чи?
- Кеча, 20:58
- Самарқанд
Аёл доим эътиборда бўлиши керак
- Кеча, 20:40
- Самарқанд