Қопқоқли ниқобларнинг асосий камчиликлари айтилди
“Роспотребнадзор” қопқоқли (клапан) ниқобларнинг асосий камчиликларини аниқлади. Бу ҳақда РИА Новостига “Роспотребнадзор” марказий илмий-тадқиқот эпидемиология институти молекуляр диагностика марказининг етакчи мутахассиси Михаил Лебедев айтиб берди.
Унга кўра, бундай ниқобда кассалланган одам нафас чиқарганда "барча вирусларини бошқаларга тарқатади". Қопқоқли ниқоблар фақат тиббиёт ходимлари каби профессионал вазифани бажарувчиларга мос келади. Чунки бундай ҳимоя воситаси нафас олишни анча осонлаштиради. Баъзи авиакомпаниялар коронавирус тарқалишига тўсиқ бўлолмагани сабабли қопқоқли ниқоб таққан йўловчиларни бортга киритишмаяпти.
Аввалроқ Лебедев тиббий ҳимоя ниқоби ўрнига шарфдан фойдаланиш самарадорлигига баҳо берган эди. «Шарфлар вируслардан ҳимоя воситаси бўлиши ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас. Ҳатто, ниқоблар ҳам коронавирусдан тўғри фойдаланган ҳолдагина самарали бўлиши мумкин, дея таъкидлади мутахассис. Ниқоб иложи борича юзга маҳкам ўрнашиши, бурун ва оғизни ёпиши кераклигини эслатди.
Г.ХОЛДОРОВА тайёрлади.