“Қорадори-2020” тезкор-профилактик тадбирида ургутликлар “пешқадам” бўлди
2020 йил 5 август куни Ургут тумани бўйича ИИО ФМБ тезкор ходимлари томонидан олинган маълумотга асосан, Ургут тумани Кўтарма маҳалласида яшовчи 1972 йилда туғилган Н.Ж.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, яшаш уйи ҳовлисида 5 метр квадрат ер майдонига баландлиги 4 метр бўлган жами 12 туп “каннабис” гиёҳвандлик ўсимлигини экиб, парваришлаб келаётганлиги маълум бўлди.
Шунингдек, хонадонни кўздан кечириш давомида уйининг томидан оғирлиги тахминан 6 килограмм бўлган марихуанна гиёҳвандлик моддаси ва яшаш уйи ичкарисидан оғирлиги тахминан 100 грамм бўлган каннабис гиёҳвандлик ўсимлиги уруғлари борлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида холислар иштирокида ҳужжатлаштирилиб олинди.
Шунингдек, Ургут тумани Мирзобоғлон-Чеп маҳалласида яшовчи 1962 йилда туғилган, оилали 7 нафар фарзанди бор, З.О. исмли аёлнинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, яшаш уйи ҳовлисида экилган помидор ўсимлигининг ичидан 12 туп, узумзори ичидан 4 туп ҳамда оғилхонасидан 3 туп, жами 19 туп баландлиги 1,50 см бўлган “каннабис” гиёҳвандлик ўсимлигини экиб, парваришлаб келаётганлиги аниқланиб, холислар иштирокида белгиланган тартибда далилий ашё тариқасида ҳужжатлаштирилиб олинди.
Шу куни Бешёғоч маҳалласида яшовчи 1979 йилда туғилган, Т.Р.нинг яшаш хонадонининг узумзори ичида 15 туп ҳамда ҳовлисида экилган олма дарахти остида 1 туп жами 16 туп бўйининг баландлиги 1 метр бўлган, “каннабис” гиёҳвандлик ўсимлигини экиб, етиштириб келаётганлиги аниқланди.
Барча ҳолатлар юзасидан Ургут тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати.