Қўшработ мактабларнинг барчасида иситиш тизимлари ишга тушди
Телеграм каналимиз ва сайтимизда эълон қилинган “Қўшработ мактабларига кўмир тарқатилган, аммо синфлар совуқ” номли мақола юзасидан вилоят халқ таълими бошқармаси жавоб йўллади.
Унда шундай дейиладии:
Қўшработ туманида 88 та умумтаълим мактабининг 5 таси газлаштирилган, қолган 83 таси кўмир билан иситилади. 58 та мактабда иситиш қозонларига мўри учун азбест қувурлар ўрнатилган бўлиб, қолган мактабларда ҳам тунука қувурларни босқичма-босқич азбест қувурларига алмаштириш режалаштирилган.
Куз-қиш мавсуми учун 3300 тонна кўмир захиралари яратилган ва қўшимча яна 920 тонна кўмир берилиши кўзда тутилмоқда.
Маълумки, бу йил салқин кунлар эрта бошланганлиги боис вилоят ҳокимининг ҳудудда ижтимоий соҳа объектлари ҳамда турар жой биноларини иситиш мавсуми 2022 йилнинг 24 октябрь кунидан бошланиши тўғрисида фармойиши эълон қилинди. Шунга асосан, вилоят халқ таълими бошқармасининг буйруғи тайёрланди ва телеграм гуруҳлари орқали туманларга етказилди. Ўрганишлар давомида, Қўшработ тумани халқ таълими бўлими томонидан иситиш мавсумига ўтиш бўйича эътиборсизликка йўл қўйилгани аниқланди. Мазкур ҳолат юзасидан барча масъулларнинг тушунтириш хатлари олинди ва туман халқ таълими экспулатация бўлими бошлиғи У.Зоировга ва бўлимнинг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўлими мутахассиси A.Фозиловга интизомий “Ҳайфсан” чораси қўлланилди. Шунингдек, ишга бўлган совуққонлиги учун Қўшработ тумани халқ таълими бўлими мудири Х.Холиқулов вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан қатъий огоҳлантирилди.
Aйни пайтда тумандаги барча мактабларнинг иситиш тизимлари ишга тушган.
Вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати.