Қойилмақом қилиб «миёв»лаган ҳиндистонлик аёл “Коинот гўзали” танловида ғолиб чиқди
21 ёшли Ҳарнааз Сандху «Коинот гўзали» танловининг 70 йиллик юбилейда ғолиб бўлди, деб ёзади PhilStar Global.
Танлов Исроилнинг Эйлат шаҳрида ўтказилди. Ҳарнааз гўзаллик танлови тарихида ушбу унвонга сазовор бўлган учинчи Ҳиндистон фуқаросидир.
Сандҳу администратор бўлиб ишлайди, бўш вақтларида у модель ва актриса сифатида фаолият юритади. Бундан ташқари, қиз ижтимоий фаолият билан шуғулланади ва аёллар ҳуқуқи имкониятларини кенгайтириш учун ҳаракат қилади. Модель атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги лойиҳаларга ҳам қизиқади.
Insider нашрининг ёзишича, танлов бошловчиси, комедиячи Стив Харли тож эгаси эълон қилиниши билан ундан «миёвлаб» беришни сўраган. Сандху ҳайвонларга тақлид қила олишини айтган ва буни оммага моҳирона намойиш этган.
Иккинчи ўринда Жанубий Африка Республикаси вакили Лалела Мсване, учинчи ўринда парагвайлик Надия Феррейра жой олди.