Қозоғистон бокс федерацияси президенти Тимур Кулибаев: “Боринглар, ўзбеклар билан жанг қилинглар!”
- 10.10.2019 14:15
- 426
- Хориж
Қозоғистон бокс федерацияси президенти Тимур Кулибаев федерациянинг мураббийлар таркибига кўрсатма берди, деб хабар бермоқда Sport.kz.
Жумладан, федерация президенти: “Ҳурматли мураббийлар таркиби, чиқиш жадвалига қаранг. У ерда сиз ташкил этадиган жанглар географияси қандай омилга таяниб тузилган, тушунмаяпман. Ёнгинамизда Ўзбекистон терма жамоаси бор. Сиздан у ерда нималар бўлаётганлиги ҳақида маълумот тайёрлашни сўраган эдим. Нега уларда боксга қизиқиш жуда юқори? Ҳақиқатдан улар кучли спортчиларни тайёрлашмоқда. Сизда эса бу масалага оид биронта фикр ва таклиф йўқ. Сиз Голландияга бормоқчимисиз, у ерда нима қиласиз? Боринглар, ўзбеклар билан куч синашиб кўринглар, Олимпиадага тайёрланинглар. Сизнинг ҳақиқий рақобатчиларингиз Ўзбекистонда. Эртага улар билан “олтин” учун кураш олиб борасиз. Голландияда нима бор? Ёки сиз сайёҳмисиз?..”.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа