Қозоғистонда 11 май куни карантин чекловлари муддати тугади. Аммо...

Қозоғистонда коронавирус хавфи туфайли жорий этилган карантин чекловлари муддати 11 май куни ўз ниҳоясига етди. Жорий этилган карантин қоидалари босқичма-босқич енгиллаштирилади. Бу ҳақда мамлакат Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев маълум қилди.

“Бугун мамлакатнинг барча ҳудудлари бўйлаб жорий этилган фавқулодда вазият ҳолати тўхтатилади. Бироқ бир қатор ҳудудларда касаллик юқиш хавфи сақланиб турибди. Эпидемия устидан тўлиқ ғалабага эришганимиз йўқ. Пандемия айни вақтда ҳам аҳоли саломатлигига хавф солмоқда. Шу сабабли карантин чекловлари, вазиятга қараб босқичма-босқич енгиллаштирилади”, дея маълум қилди Тоқаев ФВ ҳолатини таъминлаш Давлат комиссиясининг якуний йиғилишида.

Бугунги кунгача Қозоғистонда 5,1 мингдан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтириш ҳолати қайд этилган, улардан 31 нафар одамнинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган.