Қозоғистонда 3 та автомобиль иштирокидаги ЙТҲда ҳамюртимиз вафот этди
- 01.07.2019 11:03
- 89
- Хориж
Ўзбекистон Республикасининг Актау шаҳридаги (Қозоғистон) Бош консулхонаси берган маълумотга кўра, 2019 йил 29 июнь куни маҳаллий вақт билан соат 18:15 да “Самара-Чимкент” трассасининг 896-км.да 3 автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Бу ҳақда ТИВ Матбуот хизмати хабар берди.
Автомобилларнинг иккитасида 11 нафар Ўзбекистон фуқаролари бўлган. Ҳодиса оқибатида ўзбекистонлик М.А. вафот этди.
Садафхон Аҳматалиевна Юнусова ва Ойбек Хотамжон ўғли Мўминжонов жароҳат олган ва Ақтўбе вилояти Хромтау туманидаги касалхонага жойлаштирилган. Олинган маълумотларга биноан уларнинг соғликлари ҳолати барқарор.
8 нафар ўзбекистонлик айни пайтда Хромтау шаҳридаги “Шерхан” кемпингида бўлиб турибди. ЙТҲ бўйича тергов ишлари олиб борилмоқда.
Бош консулхона томонидан вазият назоратга олинган ҳамда Ақтўбе вилояти Хромтау туманининг тегишли органлари билан тезкор алоқа ўрнатилган.