Қозоғистонда ўзбекистонликлар ЙТҲга учради
Мамлакатимизнинг Ақтау шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотига кўра, 2019 йил 2 ноябрь куни маҳаллий вақт билан соат 17:20 да Манғистау вилояти ҳудудидаги “Тажен–Бейнеу” автомобиль трассасида Ўзбекистон фуқароси Ж.Ж. бошқаруви остидаги автомобиль ҳалокатга учради. Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида Ўзбекистон фуқароси Ш.Х. вафот этди.
ТИВ хабарига кўра, ҳайдовчи ва бошқа 5 нафар ватандошимиз енгил жароҳатлари олган ва даволанишга муҳтож эмас.
Бейнеу тумани ишки ишлар бўлинмаси йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан тергов ишларини олиб бормоқда.
Бош консулхона вазиятни назоратга олган ва Қозоғистоннинг тегишли идоралари билан тезкор алоқа ўрнатган.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг қариндошлари ва дўстларига таъзия изҳор этади ва Қозоғистоннинг Ақтўбе, Атирау, Манғистау ва Ғарбий Қозоғистон вилоятларида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда мамлакатимизнинг Ақтау шаҳридаги Бош консуллигига +7-29-277-71-17 телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатади.