Қозоғистонда рекламада рус тилидан мажбурий фойдаланиш бекор қилинди

Қозоғистон парламенти Мажилиси (қуйи палатаси) депутатлари Сенат (юқори палата) депутатларининг кўргазмали маълумотларга оид қонунчиликка тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар лойиҳасига қўшимча киритишни маъқуллашди. Энди у давлат раҳбарига имзолаш учун юборилади.

Аввалроқ, парламент депутати Берик Абдигалиули қонун лойиҳаси билан маъмурий-ҳудудий бирликлар, аҳоли пунктларининг анъанавий, тарихан шаклланган қозоқча номлари, шунингдек, бошқа географик объектлар, шакл ва белгиларни давлат (қозоқ) тилида тавсифлашга қаратилган нормалар киритилгани ҳақида маълум қилганди. Бундан рус ва бошқа тиллар зарур бўлгани истиснодир.

Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бланкалар, белгилар, реклама ва бошқа кўргазмали маълумотлар қозоқ ва рус тилларида, зарур ҳолларда эса бошқа тилларда тақдим этилади. Визуал ахборотнинг барча матнлари қуйидаги тартибда жойлаштирилади: чап ёки юқорида - давлат тилида, ўнгда ёки пастда - рус тилида, бир хил ўлчамдаги ҳарфлар билан ёзилади.