Рангли металл сақланадиган “яма” фош этилди

Вилоят божхона бошқармаси контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари Самарқанд туманида тезкор тадбир ўтказди.

Тадбирда фуқаро А.У.га тегишли хонадонда рангли металл парчалари “яма” сифатида сақланиб келинаётганлиги аниқланди. Бу ерда умумий қиймати 19,7 миллион сўмлик, жами оғирлиги 401,9 килограмм алюмин, мис, латунь ва қўрғошин рангли металл парчалари "сақланаётган" экан.

"Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда", дея хабар беради Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати.