Республикамизда коронавирус бўйича вазиятнинг яна мураккаблашиш эҳтимоли қандай?
- 14.11.2020 23:00
- 568
- COVID-19
Ушбу савол юзасидан АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Нурмат Отабеков маълумот берди:
➖ Албатта, бу эҳтимол йўқ эмас. Мен мутахассис сифатида ҳозирги ҳолатни “Алдамчи барқарорлик, алдамчи осойишталик”, деб баҳолаган бўлардим. Демак, биз ҳушёр бўлишимиз керак. Агар саломатлигимизга бефарқ бўлмасак, касалликнинг бирон-бир клиник белгиларини сезган заҳоти тиббиёт ходимларига мурожаат қилсак, ўзбошимча даволанишга уринмасак, уй шароитида даволаниш ва карантинда бўлиш қоидаларига риоя қилсак, у ҳолда вазиятни барқарор ушлаб туришимиз мумкин.
Акс ҳолда эпидемик вазият янада мураккаблашиши мумкин. Куз-қиш пайти вирусли респиратор касалликларнинг мавсумий кўтарилиш даври хисобланади. Бу эса зиммамиздаги масъулиятни янада ошириш керак, деб ўйлайман.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Европада XXI асрда илк бор тўлиқ қуёш тутилиши кузатилди
- 24 дақиқа аввал
- Ҳодиса
Йўлак йўқолди, хавф қолди
- Бугун, 09:51
- Самарқанд