Россия авиакомпаниялари Ўзбекистонга доимий рейслар ҳуқуқини олди
- 19.11.2020 17:30
- 187
- Хориж
Россия Федерацияси ҳаво транспорти федерал агентлиги йўловчи ва юкларни ташиш фаолиятини амалга оширувчи авиакомпанияларга Беларусь, Исроил, Кипр, Ливан, Марокаш, Уммон, Словакия, Финляндия, Хорватия, Куба, Мальдив мамлакатларига, шу жумладан, Ўзбекистонга ҳам доимий рейсларни тиклаш учун рухсат берди.
Агентлик буйруғида таъкидланишича, самолётлар “Новосибирск – Бухоро”, “Екатеринбург – Бухоро”, “Краснодар – Қарши”, “Москва – Навоий”, “Санкт-Петербург – Нукус”, “Екатеринбург – Урганч” ва “Санкт-Петербург – Урганч” йўналишларида парвоз қилиши мумкин.
Теглар:
авиақатнов
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа