Россия ҳукумати Белгородга оммавий зарба ва нефтни қайта ишлаш заводига дронлар ҳужумини маълум қилди
Қисқача:
▪️ Белгород губернатори Шебекино шаҳрига «град» реактив ракета тизими ёрдамида оммавий зарбалар берилгани ва вилоятнинг икки туманидан болалар Воронежга эвакуация қилиш бошланганини эълон қилди.
▪️ Краснодар ўлкаси раҳбари Россия жанубидаги энг йирик нефтни қайта ишлаш завод (НҚИЗ)ларидан бири бўлган "Афипский" НҚИЗга дрон ҳужуми оқибатида ёнғин чиққанини маълум қилди.
▪️Шунингдек, дрон худди шу Краснодар ўлкасидаги "Ильский" НҚИЗ ҳудудига қулаган, дея хабар беради расмийлар.
▪️ Россия Мудофаа вазирлигининг таъкидлашича, ҳужумда саккизта дрон иштирок этган, улардан учтаси кўп қаватли уйларга қулаган, қолганлари Москва вилоятининг элита ҳудудларида уриб туширилган.
▪️ 30 май куни эрталаб Москва мэри Сергей Собянин пойтахтдаги бир нечта биноларга дрон ҳужуми уюштирилганини, уларга кичик зарар етганини маълум қилди.
▪️ Ҳужум натижасида вайрон бўлган уйлар аҳолисининг ҳеч бири “жиддий жароҳат олмагани, бироқ икки киши тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилгани маълум қилинган.
▪️ Путин Москвага дронлар ҳужумини изоҳлаб, хотиржам туриб: “Москва ҳаво ҳужуми мудофаа тизими нормал, қониқарли ишлади” деди.
"Росавиация" Москва ва минтақадаги барча аэропортлар нормал режимда ишлаётганини маълум қилган. Домодедово аэропорти вакилининг РБКга айтишича, аэропорт ҳудудида дронлар йўқ.
▪️ Россия кечаси Киевни “Искандар” ракеталари билан ўққа тутди. Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари 10 та ракетадан 10 тасини ҳам уриб туширган. Бироқ, чиқиндиларнинг қулаши оқибатида икки аёл ва 11 ёшли қиз ҳалок бўлган. Яна 12 киши жароҳатланган.