Россия "Очиқ осмон" шартномасидан чиқади

Россия президенти Владимир Путин «Очиқ осмон» шартномасини денонсация қилувчи қонунни имзолади. Ҳамкорликдан воз кечиш тўғрисида расмий эълон қилинганидан олти ой ўтгач, келишувда иштирок этадиган давлатлар Россия ҳудуди бўйлаб мониторинг парвозлар ҳуқуқидан фойдалана олмайди.

Аввалроқ, АҚШ «Очиқ осмон» шартномасидан чиқиб кетган эди. Ўшанда амалдаги президент Жо Байден ушбу қарорга қарши чиққан бўлса-да, Вашингтон охир-оқибат ушбу келишувга қайтишдан бош тортганлиги тўғрисида Москвани хабардор қилди, деди Россия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Сергей Рябков.

Шартномада иштирок этган бошқа мамлакатлар унинг сақланиб қолишига умид билдиришди. Германия ташқи ишлар вазирлиги Москванинг чекинишини "Шимолий ярим шарда хавфсизлик учун аҳамиятли оқибатларга олиб келувчи қуролланишни назорат қилиш глобал архитектурасига оғир зарба" дея атади. Франция бу "ўзаро ишончни мустаҳкамлаш ва жамоавий хавфсизликни мустаҳкамлашга қаратилган ҳаракатга" путур етказишини айтди.

«Очиқ осмон» шартномаси аъзо давлатларга ҳарбий объектларни кузатиб бориш ва қуролланишни чеклаш тўғрисидаги битимларни бажариш учун шерик ҳудудлар бўйлаб фавқулодда парвозларни амалга оширишга имкон беради.

Шартномани бузишдан олдин, Вашингтон Москвани ҳужжат қоидаларини бузганликда ва АҚШ бўйлаб фавқулодда кузатув парвозларига бўлган ҳуқуқни суиистеъмол қилганликда айблади. Россия бу даъволарни рад этди.