Россия яна олов ичида қолди
- 06.05.2019 13:38
- 215
- Хориж
Кунлар исиб, Россияда ўрмон ёнғинлари кўпайди. Айниқса, Новосибирск вилоятида ўрмон ёнғинлари кўлами 4 баравар ошган. Бу ерда бир ҳафта мобайнида 68 та ёнғин келиб чиққан ва 336 гектар майдондаги ўрмон ёниб кетган. Баъзи жойларда ёнғин аҳоли турар жойларига ҳам хавф солаяпти. Новосибирск вилояти губернатори Андрей Травников ўрмонларга кўз-қулоқ бўлиш учун кўпроқ патруллар жалб этиш ҳақида топшириқ берди.
Шунингдек, вилоятда ёнғин ўчириш ишларига тўртта вертолёт ёрдам бераяпти.
Россия ФВВ маълумотларига кўра, ўрмон ёнғинларининг асосий сабабчилари ўрмонларга дам олишга борувчилар ва маҳаллий аҳолидир.
"Ҳатто, шаҳардан чиқиб узоқ ўрмонларга, табиат қўйнига дам олишга борувчилар орасида шунчаки томоша учун ўрмонга ўт қўювчилар ҳам бор", дейилади ФВВ маълумотида.