Россияда қийин аҳволда қолган юртдошимизга ёрдам кўрсатилди

Юртдошимиз Ш.Х. уч-тўрт йилдан буён Россия Федерациясининг Няган шаҳрида вақтинчалик ишлаб келаётган эди. Кейинги кунларда саломатлигини йўқотиб, маблағсиз қолиб кетади.

У ноилож Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Екатеринбург шаҳридаги ваколатхонасига ёрдам сўраб, мурожаат қилади.

Фуқаронинг салкам 3 ойдан буён Няган шаҳридаги ёғочни қайта ишлаш корхонасида ишлаётгани, ишлаш жараёнида саломатлиги ёмонлашгани аниқ бўлган.

Юртдошимизга Россиядаги ўзбек диаспораси фаоллари ҳамда ваколатхона томонидан ёрдам кўрсатилди, дея хабар беради Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги.