Россиядаги Хорижий фуқароларни вақтинчалик сақлаш марказидан яна 6 киши олиб келинди
- 11.02.2021 14:09
- 34
- Ўзбекистон
Бугун, 11 февраль куни Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигининг Хорижий фуқароларни вақтинчалик сақлаш марказидан 6 нафар юртдошимиз "Москва – Тошкент" йўналишидаги чартер рейс орқали юртимизга олиб келинди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги элчихонаси билан ҳамкорликда олиб келинган юртдошларимиз билан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакиллари профилактик тадбир ўтказди ҳамда уларга моддий ёрдам пуллари берилиб, доимий яшаш манзилларига кузатиб қўйилди.
Эслатиб ўтамиз, Россия Хорижий фуқароларни вақтинчалик сақлаш марказидан жорий йилнинг 23 январь куни 13 нафар, 4 февраль куни 7 нафар юртдошимиз юртимизга олиб келинган эди.
Теглар:
Ўзбекистон фуқаролари
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа