Сабзи нархи тушиши кутилмоқда: эртаки сабзи ҳосили йиғими бошланди

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳудудларда баҳордаги совуқ об-ҳаво туфайли пишиши қарийб бир ойга кечиккан эртаки сабзи ҳосилининг йиғим-терим ишлари бошланганини маълум қилди.

Қайд этилишича, оммавий терим ишлари июль ойининг дастлабки кунларига белгиланган. Бу бозорни янги сабзи билан тўлиқ таъминланишига ва ушбу сабзавот нархининг тушишига олиб келади.

Мамлакатимиз аҳолисининг сабзига бўлган 1 йиллик эҳтиёжи 800 минг тоннани ташкил этади. Етиштирилган сабзи ҳосилининг қолган ҳажми экспорт ва қайта ишлашга йўналтирилади
Аҳолининг истеъмол саватидаги сабзининг улуши 0,4 фоизни ташкил этади. Қиш-баҳор мавсумида аҳоли истеъмолини таъминлаш мақсадида 400 минг тоннадан зиёд сабзи захира қилинади.