Саҳро чўли қумлари остида топилган ғайриоддий 5 топилма
Саҳара (саҳро чўли) – майдони бўйича дунёда Антарктидадан кейинги иккинчи ўринни эгаллайдиган йирик чўл. Тадқиқотчи ва археологлар қайта-қайта уни ўрганишга уринмоқда, бироқ Саҳрои Кабир билан боғлиқ баъзи тушунарсиз ҳодисалар ҳали ҳам сир бўлиб қолмоқда. Ҳозиргача Саҳарада тушунтиришга берилмайдиган 5 та топилма бор.
Саҳронинг кўзи
Ўтган асрнинг 60-йилларида космик учувчилар чўл юзасида умумий диаметри 50 километрни ташкил қилган, бир-бирининг ичига жойлашган бир неча ҳалқалардан иборат ғалати тузилган объектни кўриб қолишди.
Баъзилар бу тузилма метероит қулаши натижасида пайдо бўлган деб ҳисоблайди, бошқалари эса вулқон ҳодисалари ёки тупроқ нураши билан боғлиқ деб ўйлашга мойил. Тахминларнинг ҳар бири танқиддан тубан ва тузилмалардаги доиралар мукаммал шаклланганлигини тушунтиришдан йироқ.
Олимларнинг фикрича, бу тузилма бир неча миллион йил олдин шаклланган. Бироқ у қандай пайдо бўлганини билиш ҳали ҳам муваффақиятсиз бўлиб қолмоқда.
Қум остидаги қалъалар
10 йиллар олдин бир гуруҳ олимлар Саҳро қумлари остида бир пайтлар қадимги Ливия цивилизациясига тегишли бўлган юздан ортиқ қалъаларни топишди. Қадимги одамлар бу қалъалар ёрдамида ер ости сув омборларидан сув олишган деб тахмин қилинмоқда. Вақт ўтгач, сув омборлари қуриб, иншоотлар Саҳро қумига кўмилиб қолган.
Ливия шишаси
Чўл бўйлаб ойнага ўхшаш яримшаффоф тош парчалари тарқалган. Баъзи жойлардаги қияликлар деярли қумдан эмас, балки ушбу ойнанинг майда зарраларидан иборат.
Ҳозиргача Ливия шишаси қандай пайдо бўлгани ҳақида аниқ маълумот йўқ. Бу тоғ жинси метероитнинг ер билан тўқнашуви ёки чақмоқ чақнаши натижасида пайдо бўлган деган тахминлар олға сурилади.
Сув йўллари излари
Тадқиқотчилар Саҳара ҳар доим ҳам чўл бўлмаганини таъкидлаб келмоқда. Бир пайтлар унда дарёлар оққан, қуриган дарёлар ётқизиқлари бунинг исботидир. Ушбу артериялардан бири космосдан топилган. Фотосуратда Таманрассет дарёси Атлантика океанига қуйилгани кўрсатилган.
Тахминларга кўра, дарё тахминан беш минг йил олдин қуриган. Агар бу содир бўлмаганида, бугунги кунда у дунёдаги энг қадимги дарёлардан бири ҳисобланган бўларди.
Қадимги океан
Саҳарада тадқиқотчилар бир неча қадимги китлар, акулалар ва тошбақаларнинг қолдиқларини ҳам топишган. Уларнинг кўплиги олимларни чўл ўрнида бутун бир океан бўлган деб тахмин қилишга ундамоқда.
Шу тариқа Саҳара ҳали ҳам инсоният учун жуда кўп сирларни ўзида яшириб келмоқда. Ким билади дейсиз, унинг қумлари остида яна қанча ўрганилмаган нарсалар яширинган экан ва келажакда бу саволларнинг барчасига жавоб топилармикан?
Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.