“Саломатлик спартакиадаси”: Касаба уюшмалари ходимлари беллашди

Самарқанд шаҳридаги спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилоят кенгашига аъзо корхона ва ташкилотларнинг ишчи-ходимлари ўртасида “Саломатлик спартакиадаси” мусобақасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Унда мазкур мусобақанинг туман ва шаҳар босқичларида ғолибликни қўлга киритган 234 нафар ходим спортнинг стритбол (эркаклар), волейбол (аёллар), бадминтон (эркак ва аёллар) ва стол тенниси (эркак ва аёллар ўртасида) турлари бўйича ўзаро беллашди.

Стритбол

Ушбу спорт тури бўйича эркаклар ўртасидаги баҳсда маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмалари ходимлари жамоаси биринчи, Жомбой тумани ҳамда Самарқанд шаҳар фан ва таълим касаба уюшмалари ходимлари кейинги ўринларни эгаллади.

Волейбол

Аёллар ўртасида ўтказилган баҳсда маданият, спорт ва туризм ходимлари жамоаси биринччи ўринни банд этган бўлса, кейинги ўринлар Жомбой ва Нуробод туманларии фан ва таълим касаба уюшмалари ходимларига насиб этди.

Стол тенниси

Эркаклар ўртасида стол тенниси бўйича ўказилган мусобақада Руслан Шуширов биринчи, Нуриддин Вафоев иккинчи ва Машхурбек Туркманов учинчи ўринни қўлга киритди.

Аёллар ўртасидаги баҳсда эса Шаҳодат Тўхтаева, Гулмира Баротова ҳамда Ситора Примова учинчи бўлди.

Бадминтон

Эркаклар ўртасида Зариф Турсунов ва аёллар ўртасида Сурайё Ақилова ғолибликни қўлга киритди.

Мусобақада ғолиб бўлган жамоалар ва яккалик баҳсида устунликка эришган иштирокчилар республика босқичига йўлланма олди.

Ғолиблар ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан тақдирланди.