Самарқанд давлат чет тиллар институтида китоб туҳфаси акцияси бўлиб ўтди
23 апрель – Халқаро китоб ва муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш куни муносабати билан Самарқанд давлат чет тиллар институтида бир марталик “Меҳр билан” китоб туҳфаси акцияси бўлиб ўтди.
- Тадбирда устозлар устозларга, устозлар шогирдларга ва шогирдлар устозларга китоб совға қилишди, - деди Самарқанд давлат чет тиллар институти ўқитувчиси Абдували Эшқобилов. – Китобга, илм олишга эътибор берилаётгани ва бугунги кунда ҳукуматимиз даражасида савобли ишлар қилинаётгани бежизга эмас. Биз ҳам ушбу тадбирни талабаларнинг китобга бўлган муҳаббатини янада ошириш учун ташкиллаштирдик. Китоб – бу маънавий бойлик. Ундан нафақат бугунги кун талабалари, балки келажак авлод фойдаланиши мумкин. 23 апрель - Халқаро китоб ва муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш куни ЮНЕСКОнинг 1995 йил 28-конференциясида эълон қилинган.
Акцияни ташкил этишда ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими, факультет деканлари, кафедра мудирлари ташаббус кўрсатишди.
Тадбир давомида “Китоб олами” дўкони, “Шарқ зиёкори” китоб дўконлари ҳам иштирок этишди.
А.Абдураимов,
Самарқанд давлат чет тиллар
институти матбуот котиби.