Самарқанд давлат тиббиёт институтида иккита янги йўналиш очилади

Қабул квоталарига кўра, Самарқанд давлат тиббиёт институтига 2020-2021 ўқув йили учун 825 та ўрин ажратилди. Шундан 371 та грант, 454 та контракт асосида ўқийди. Бу йилги қабул квоталари ўтган йилгидан 215 тага кўпдир.

- Бу йилги қабул квоталарда янгиликлар анчагина, - дейди институт ректори Жасур Ризаев. - Институтда янги ўқув йилидан бошлаб  профессионал таълим ва халқ табобати йўналишлари очилади. Ушбу таълим йўналишларига 25 нафардан талаба қабул қилинади. Уларнинг 12 нафари грант, 13 нафари контракт асосида ўқийди.

Магистратура йўналишида 2019 ўқув йилида 117 нафар магистр ўқишга қабул қилинган бўлса, янги ўқув йилида 34 та йўналиш бўйича 180 та ўрин ажратилди. Шундан 47 таси давлат гранти, 133 таси тўлов шартномаси асосида қабул қилинади.

Самарқанд давлат тиббиёт институти ахборот хизмати.