«Самарқанд ҲЭТК» АЖ электр энергиясидаги узилишлар юзасидан изоҳ берди

Самарқанддаги баъзи туманларда электр энергияси вақтинча ўчирилиши ҳақида тарқалган хабарлар юзасидан «Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ муносабат билдирди.

Корхона матбуот хизматининг маълум қилишича, электр таъминотидаги узилишларга 220/110/35/10 кВ «Самарқанд» подстанциясида автотрансформаторнинг таъмирга чиқарилиши муносабати билан ишларни хавфсиз бажариш мақсадида амалга оширилгани сабаб бўлган.

Шу боис 3 декабрь, сешанба куни соат тунги 00:00 дан 04:00 гача Самарқанд, Оқдарё, Паст Дарғом, Ургут, Пайариқ, Челак ва Тойлоқ туманларининг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида узилишлар юзага келиши мумкин.

Ушбу узилишларнинг Туркманистондан импорт қилинаётган электр энергиясига мутлақо алоқаси йўқ.

Жорий режимларда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ тасарруфидаги электр тармоқлари ва подстанциялари шартномада белгиланган миқдордаги электр энергияни ҳудудий тармоқлар чегарасигача чекланишларсиз етказиб бериш имкониятига эга эканлигини маълум қилади.

“Самарқанд ҲЭТК” АЖ ахборот хизмати.