Самарқанд “Миллионли шаҳар”га айланадими?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 июлдаги 327-ф-сонли Фармойишига асосан Республика ишчи гуруҳи томонидан Самарқанд шаҳрини “Миллионли шаҳар”га айлантириш бўйича вилоят ҳокимлигининг таклифи ўрганилмоқда.
Хўш, “Миллионли шаҳар” ўзи нима ҳамда давлат ва жамият учун қандай аҳамиятга эга бўлади?

1. “Миллионли шаҳар”нинг инвестицион жозибадорлиги ошади чунки, дунёдаги нуфузли компанияларнинг бизнес стратегияси катта мегаполисларга мўлжалланган (Phillips, Hayat, Total ва бошқалар).

2. Маҳаллий ва чет эл инвесторларига ҳудудда иқтисодий ва малакали меҳнат ресурслари етарли эканлигидан далолат беради.
3. Бу, оддий айтганда – престиж.
4. Йирик лойиҳаларда иштирок этиш имконияти.
5. “Миллионли шаҳар”ларда бошқа шаҳарга нисбатан иқтисодий ўсиш даражаси юқори бўлади ва аҳоли жон бошига даромад тез ўсади.

6. Иқтисодий тармоқлар диверсификацияси кучаяди (юқори технологияли саноат тармоқлари, хизмат кўрсатишнинг янги турлари пайдо бўлади).
7. Тармоқ кластерларини ташкил қилиш мумкин бўлади (брендлар ва уларнинг тармоқлари, маълум бир соҳанинг эгалари).

8. “Миллионли шаҳар”лар мамлакат ЯИМни ўсишида драйвер вазифасини бажаради (маълум бир тармоқлар бўйича юқори қўшилган қиймат яратади).
9. Йирик савдо брендлари ва хизмат кўрсатиш компанияларини (Hilton, Novotel, Merriod, MCDonalds, KFC ва бошқалар) жалб қилинишига эришилади.
10. Туризм соҳаси жадал ривожланади.

11. Масштаб эффекти: Одамлар учун яшашга жозибадор ҳисобланади, чунки, кўп хизмат турлари ривожланган ва карьера учун имконият катта бўлади.
12. Рақобатбардош корхоналар сони кўпаяди.
13. Қурилиш соҳасида янги инновациялар кириб келади.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни
қисқартириш вилоят бошқармаси.