Самарқанд, Наманган, Хоразм, Сурхондарё вилоятларида буйрак трансплантацияси амалиётлари ўтказилди
2021 йилда ихтисослашган тиббиёт йўналиши ҳам ислоҳ қилинди. Республикамиздаги 23 та ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази, уларнинг ҳудудлардаги 268 та филиали ҳамда туманлардаги 310 та бўлимларида илгари республика даражасида амалга оширилган юқори технологик операцияларни вилоят ва туман даражасида ўтказиш йўлга қўйилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.
📌 2020 йилда ҳудудлардаги юқори технологик операциялар улуши 55 фоиз бўлган бўлса, 2021 йилда бу кўрсаткич 60 фоизга оширилди.
📌 Барча вилоятларда рентгенэндоваскуляр жарроҳлик ва кардиохирургия бўлимлари ташкил этилиб, очиқ юракда операциялар бажарилди.
📌 Ўтган йиллар давомида юртимизда 600 дан ортиқ буйрак, жигар ва ўзак ҳужайра операциялари муваффақиятли ўтказилиши натижасида фуқароларимизнинг чет давлатлардаги клиникаларга чиқиши кескин камайди.
📌 Наманган, Самарқанд, Хоразм, Сурхондарё вилоятларида буйрак трансплантацияси амалиётларини ўтказиш йўлга қўйилди.
📌 Телемедицина орқали мураккаб жарроҳлик амалиётларининг транслациялари сони 289 тага етказилди.
📌 Ҳудудий тиббиёт муассасаларида 604 та янги диагностика ҳамда илғор даволаш усули амалиётга татбиқ этилди.