Самарқанд қайси мактаби билан мақтана олади?
- 27.09.2020 12:42
- 1449
- Долзарб
Яқинда ижтимоий тармоқларда Бухоро шаҳридаги 38-умумтаълим мактаби битирувчиларининг барчаси талабалик бахтига мушарраф бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу мактабни 2019-2020 ўқув йилида 101 нафар ўқувчи тамомлаган. Битирувчиларнинг барчаси олийгоҳларда ўқиш истагида ҳужжат топширган ва барчаси олийгоҳ талабасига айланган.
Эътирофлиси, мактаб битирувчиларининг аксарияти жаҳоннинг 20 дан ортиқ энг нуфузли олийгоҳларига талабаликка қабул қилинган. Қолаверса, талабалик бахтига муяссар бўлган битирувчиларнинг кўпчилиги юқори балл тўплашга муваффақ бўлган.
Бу каби хабарлар кишини қувонтиради, албатта. Аммо беихтиёр Самарқанд вилояти таълим тизими ҳақида ҳам ўйлашга ундайди кишини.
Хўш, вилоятда бу борада қайси мактабларимиз билан мақтана оламиз? Самарқандда энг юқори кўрсаткични олган мактаблар қайси? Бу борадаги маълумотлар эълон қилинса, мақсадга мувофиқ бўларди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа