Самарқанд шаҳри, Самарқанд, Тойлоқ ва Каттақўрғон туманлари табиий газ истеъмолчилари диққатига!

“Samarqandtumangaz” газ таъминоти бўлими томонидан "Тoйлоқ-1 ГРС" дан аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларни табиий газ билан таъминловчи Тoйлоқ тумани Қўрғонча маҳалласи ҳудудидан ўтувчи юқори босимли ер ости Д-325 мм.ли газ қувурига сизот сувлари яқин бўлганлиги сабабли, газ қувури емирилишга учраб, газ сизиб чиқиш ҳолатлари аниқланди. Ушбу ҳолатни бартараф этиш учун 2020 йил 15 октябрь соат 8:00 дан соат 18:00 гача Самарқанд тумани Чумчуқли, Пулимуғоб, Бадал, Рустам қишлоқ, Ражабамин, Конигил, Қўштамғали, Қозиариқ, Жуйисой маҳалла фуқаролар йиғинлари, Самарқанд шаҳар Кафтархона-1, Кафтархона-2 маҳаллалари ва Тойлоқ тумани Маданият, Намунали уйлар, Қўрғонча маҳаллалари, Каттақишлоқ ҳамда Қундузак қишлоғида яшовчи истеъмолчиларга табиий газ таъминоти тўхтатилади.

Шунингдек, “Kattaqo'rg'ontumangaz” газ таъминоти бўлими томонидан 2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини олиб бориш учун "Хатирчи ГРС"дан чиқувчи юқори босимли газ қувурларидаги тамбалагич ва ГТҚларни техник тафтишдан ўтказиш мақсадида 2020 йил 15 октябрь соат 8:00 дан 16 октябрь соат 15:00 гача Каттақўрғон тумани Найман, Вайрот, Мўминхўжа ва Файзикент маҳаллаларидаги истеъмолчиларга табиий газ таъминоти тўхтатилади.

Барча табиий газ истеъмолчиларидан газ жиҳозларидаги жўмракларни ўчириб қўйишлари ва эҳтиёт чораларини кўришлари сўралади.

Ушбу ноқулайликлар учун “Samarqandtumangaz” ҳамда “Kattaqo'rg'ontumangaz” газ таъминоти бўлимлари маъмурияти табиий газ истеъмолчиларидан узр сўрайди.

“Hududgaz Samarqand” газ таъминоти филиали маъмурияти.