Самарқанд шаҳрида 59 туп дарахтнинг ости бетон билан қоплангани аниқланди
- 21.07.2023 21:19
- 58
- Самарқанд
Самарқанд шаҳар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бўлими давлат инспекторлари томонидан жойларда олиб борилган назорат рейд тадбирлари жараёнида, айрим тадбиркорлик субъектлари томонидан ўз ҳудудидаги манзарали дарахтларга реклама ва эълонлари баннерларини илганлик ҳолати ва остки қисми бетон қопламаси билан тўсиб қўйилганлиги аниқланган.
Вилоят Экология бошқармаси хабарига кўра, ўтган 20 кун давомида Самарқанд шаҳридаги 59 туп дарахтлар остидан бетон қопламалари олиб ташланган бўлса, 91 туп дарахтларда ўрнатилган реклама эълонлари, электр мосламалари олиб ташланган.
Шунингдек, келгусида шунга ўхшаш ҳолатлар кузатилса қонунда белгиланган тартиб нормаларга мувофиқ маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантиришлар берилган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Рўзада нарх ошмайди
- Бугун, 18:52
- Самарқанд
Инсон саломатлиги билан боғлиқ афсоналар
- Бугун, 18:09
- Ўқинг, қизиқ!
Семинар зиёрат билан бошланди
- Бугун, 17:53
- Самарқанд
Топганимиз тўйга буюриши шарт эмас
- Бугун, 14:40
- Мутолаа
Инсоннинг энг сермаҳсул даври қачон?
- Бугун, 14:07
- Ўқинг, қизиқ!