Самарқанд шаҳрида хонадон эгасининг уйи ёниб кетди
2021 йилнинг 17 сентябрь куни соат 01:59 да Самарқанд шаҳар “Азизон” МФЙ Чорбоғ кўчаси 1-йўлак 3-уйда яшовчи 1957 йилда туғилган фуқаро уй эгаси С.Т.нинг яшаш уйида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида тезкор хабар келиб тушди.
Воқеа жойига Самарқанд шаҳар ФВБ ЁҚҚлардан 4 та ёнғин ўчириш машинаси ва 1 та Камаз соат 02:11да етиб борди. Ёнғин соат 03:15 да тўлиқ бартараф этилди. Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғин ён атрофида мавжуд қўшни хонадонларга тарқалиб кетишининг олди олинди.
Ёнғин натижасида яшаш уйининг 150 м2 майдонда уй жиҳозлари тўлиқ ёниб зарарланган.
Содир бўлган ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ёнғин сабаби ҳозирда аниқланмоқда.
Ж.Лапасов,
Самарқанд шаҳар ФВБ инспектори, лейтенант.