"Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” ҳамда "Самарқанд — Урганч — Самарқанд” йўналишида қўшимча автобус қатновлари йўлга қўйилди

Вилоят транспорт бошқармаси хабарига кўра, 22-27 декабрь кунлари Самарқанд шаҳар, Темирйўл вокзалидан 7.00 ва 9.00 да автобуслар белгиланган жадвал асосида ҳаракатланади.

Автобуслар замонавий талаблар асосида жиҳозланган. Йўл кира нархи бир йўловчи учун 48 минг сўм.

Тошкент автовокзалидан эса автобуслар 13.00 ва 14.00 дa Самарқанд шаҳрига йўл олади. Қўшимча маълумотларни +998 90 198-05-33 рақамидан олишингиз мумкин.

Шунингдек, 22-27 декабрь кунлари Самарқанд шаҳар, Катта Ўзбек трактида жойлашган Бухоро бошбекатидан (Галаосиё) соат 18.00 дa автобуслар ҳаракати ташкил этилади. 3 та автобус бир вақтнинг ўзида Самарқанд шаҳридан жўнаб кетади. Йўл кира нархи бир йўловчи учун 120 минг минг сўм.
Қўшимча маълумотларни +998 91 531-00-70; +998 97 927-60-66 рақамларидан олишингиз мумкин.