Самарқанд туманида 4 хил рангли, 20 хил навли помидор етиштириляпти
- 06.06.2022 14:19
- 38
- Самарқанд
Самарқанд тумани Юқори Туркман маҳалласида яшовчи ёш тадбиркор Отабек Умуров 25 сотих майдондаги иссиқхоналарда помидор, бодринг ва булғор қалампири етиштиряпти.
Одатда биз қизил рангли помидорларни истеъмол қиламиз. Ёш тадбиркор иссиқхонасида сариқ, пушти ва қора рангли помидорлар ҳам етиштирилади.
- Иссиқхоначилик билан шуғулланиш бобомдан мерос, - дейди у. – Бугунги кунда 20 хил навли помидор етиштиряпмиз. Қизил ва сариқ рангдаги “Черри” навли помидорнинг бозори чаққон. Унинг бир тупидан 3-4 килограмм ҳосил олинади. Килоси 25-30 минг сўм атрофида сотилади. Мамлакатимиз учун янги бўлган бу помидорларни кўпайтириш мақсадида кўчатчилик билан ҳам шуғулланяпмиз. Кўчатларни парваришлашда кимёвий ўғитлардан фойдаланмаймиз.
Тадбиркор келгусида хориждан келтирилган 4 хил рангли булғор қалампирларини ҳам етиштиришни ният қилган.
Эъзоза Мейлиева,
Динора Ҳамидова.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Нуҳ пайғамбарнинг мушуги
- 11 дақиқа аввал
- Мутолаа
“Катта террор” қурбонлари бўлган Самарқанд жадидлари
- 17 дақиқа аввал
- Мутолаа
Имконияти чекланган ўқувчилар қайси касбларни ўзлаштиряпти?
- 21 дақиқа аввал
- Самарқанд
Маданий мухториятдан сиёсий мухторият сари
- 3 соат аввал
- Маслаҳат
Туҳмат билан қамалган суд раиси оқланди
- Бугун, 14:17
- Жиноят ва жазо