Самарқанд туманида 7 ёшли бола ЙТҲ қурбони бўлди

Жорий йилнинг 7 сентябрь куни соат 15:00 ларда, Самарқанд вилояти, Самарқанд тумани ҳудудидан ўтувчи маҳаллий, ички автомобиль йўлида, ҳайдовчи, 1993 йилда туғилган Ш.М. “Ласетти” русумли автомобилни бошқариб кетаётиб, йўлнинг ўнг томонидан чап томонига югуриб ўтаётган пиёда - 2013 йилда туғилган С.С.ни уриб юбориб, ЙТҲ содир этган.

Оқибатда, пиёда, вояга етмаган, 7 ёшли С.С. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган, деб хабар берди Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Самарқанд тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.