Самарқанд туманида учта қўшни уйларда ёнғин содир бўлди

Жорий йилнинг 23 декабрь куни 14 дан 55 дақиқа ўтганда Самарқанд вилояти Самарқанд тумани, Бўзи МФЙда жойлашга 3 та қўшни уйларда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси хабар берди.

Воқеа жойига 4 та ёнғин ўчириш техникалари жалб этилган. Биринчи бўлинмалар кўрсатилган манзилга 9 дақиқада етиб борган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин қуршаб олинган ва 16:50 да тўлиқ бартараф этилган.

Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар қайд этилмаган.

Ёнғин оқибатида фуқаро А.Қ. уйининг 70 квадрат метр майдонида ҳамда икки қўшниси фуқаролар А.Т. ва Н.Т уйларининг 60 ва 20 квадрат метр майдонида том қисмлари ёниб зарарланган. Ёнғиндан уйларнинг жами 300 квадрат метр майдони сақлаб қолинган.

Ёнғиннинг қўшни биноларига тарқалишига уйларни қуришда ёнғинга қарши оралиқ масофалар инобатга олинмаганлиги ва ёнғинга қарши деворлар қурилмаганлиги сабаб бўлган.

Ҳодисанинг келиб чиқиш сабаби фуқаро А.Т.нинг уйидаги электр симлари қисқа туташувидан, деб тахмин қилинмоқда. Моддий зарар миқдори аниқланмоқда.