Самарқанд ва Фарғона вилоятлари делегацияларининг Венгрияга амалий сафари ташкил этилди

Сафар давомида Венгрия сайёҳлик агентлиги раҳбарияти билан кечган музокаралар чоғида Ўзбекистон ҳудудларининг туризм салоҳияти, шунингдек, ушбу йўналишдаги истиқболли инвестиция лойиҳалари ҳамда венгер бизнеси учун ўзаро манфаатли дастурларни амалга ошириш имкониятлари ҳақида тақдимот ўтказилган.

Музокаралар якунларида томонлар Ўзбекистонга Венгриядан сайёҳлар оқимни кўпайтириш, шунингдек, ушбу жабҳадаги инвестициявий лойиҳаларини амалга ошириш учун хорижий капитални жалб этиш бўйича келишувга эришилган.

Венгрия томони, шунингдек, ишбилармон доира вакилларидан иборат делегацияларни Самарқанд ва Фарғона вилоятларига бизнес-миссия билан юборишга розилик билдирган.

Бундан ташқари, учрашувда Будапештнинг аҳоли гавжум жойларида Ўзбекистон туризм салоҳиятини кенг тарғиб қилиш бўйича видеолавҳаларни йирик экранларда намойишини йўлга қўйиш тўғрисида келишиб олинган.

Ўзбекистон элчихонаси кўмагида ташкил этилган мазкур делегацияларининг Венгрияга амалий сафари давом этмоқда, дея хабар бермоқда Дунё АА.