Самарқанд вилояти футбол маҳорат мактабига қабул бўлиб ўтмоқда
Самарқанд вилояти футбол маҳорат мактаби (академия)га умумтаълим мактабларининг 4-синфини тамомлаган, 2010 йилда туғилган, 10-11 ёшли ўсмирлардан ҳужжатлар 2021 йилнинг 15 июль кунига қадар (шу куни ҳам) белгиланган тартибда “u-11” гуруҳига қабул қилинади.
Талаб этиладиган ҳужжатлар:
1. Футболчи паспорти (унинг асл нусхаси комиссияга шахсан кўрсатилади);
2. Туғилганлик ҳақида гувоҳномаси нусхаси (гувоҳноманинг асл нусхаси коммиссияга шахсан кўрсатилади);
3. “F-086-U” шаклдаги тиббий маълумотнома, турар жойидан болалар врачидан кечирган касалликлари тўғрисидаги маълумотнома, психоневрологик диспансердан маълумотнома;
4. “F-026-U” шаклдаги мактаб тиббий анкетаси;
5. “F-063-U” шаклдаги профилактик эмлаш картаси;
6. БЎСМдан тавсифнома;
7. 3,5х4,5 см. ўлчамдаги 8 дона фотосурат;
8. Ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан футбол мактаби директори номига ариза.
Ҳужжатлар онлайн тарзида қуйидаги телеграм рақамларга юборилади:
Мавлянов Хуршид +99890-199-13-99;
Қудратов Жасур +99891-552-11-55.
Манзил: Самарқанд шаҳри Боғдод кўчаси, 39-уй.
Мўлжал: 42-умумий ўрта таълим мактаби.