Самарқанд вилояти қўғирчоқ театри фестивалнинг “Энг яхши рассомлик иши” номинацияси ғолиби бўлди
- 10.09.2020 10:15
- 106
- Маданият
5-8 сентябрь кунлари бўлиб ўтган Республика қўғирчоқ театрларининг XII анъанавий кўрик-фестивалида вилоят қўғирчоқ театрининг “Қулоқ, бурун, дум” спектакли рассоми Николай Султонов “Энг яхши рассомлик иши” номинацияси бўйича совриндорлар сафидан жой олди. Илк бор онлайн тарзда ўтказилган фестивалда нафақат Ўзбекистон, балки Америка, Россия давлатларидан соҳа вакиллари спектаклларни кузатиш имкониятига эга бўлди. Фестивалда иштирок этган 10 та қўғирчоқ театрларининг ижодий ишлари Ўзбекистон театр арбоблари уюшмаси, театр жамоалари, актёрлар, иштирокчилар ва талабалар томонидан муҳокама қилинди.
“Янги давр Ўзбекистон қўғирчоқ театрлари: кеча, бугун, эртага” номли илмий-амалий конференциядан сўнг фестивалнинг анъанавий ёпилиш маросими бўлиб ўтди.
Гулмеҳра ИСТАМОВА,
вилоят қўғирчоқ театри адабий бўлим мудири.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Самарқандда “смарт автобекат”лар ўрнатиладими?
- Бугун, 18:17
- Самарқанд
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Бугун, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Бугун, 16:05
- Мутолаа