Самарқанд вилоятини ободонлаштириш учун 50 миллион АҚШ доллари ажратилди
- 18.04.2019 10:55
- 215
- Самарқанд
Бугунги кунда вилоятда 1665 та кўп қаватли уй мавжуд. Уларга 157 та хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари хизмат кўрсатади. Бундан ташқари, вилоятда "Ягона ҳисоб-китоб маркази", "Таъмирлаш-тиклаш ва хизмат кўрсатиш" ДУКлар фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, улар ҳам кўп қаватли уй-жойларга барқарор хизмат кўрсатишга ихтисослашган. Вилоят "Таъмирлаш-тиклаш ва хизмат кўрсатиш" корхонаси томонидан ўтган йили 35 та хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари билан шартномалар асосида таъмирлаш ишлари олиб борилди.
Президентимиз ташаббуси билан "Самарқанд вилоятини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармаси"га ажратилган 50 миллион АҚШ доллари ҳисобидан вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларида кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа